Газ балонли автомобиллар ва газ тўлдириш шаҳобчалари текширувдан ўтказилади

сен 18 / 2018

alt

Ўзбекистондаги барча газ балони ўрнатилган автотранспорт воситалари ва уларга хизмат кўрсатадиган газ тўлдириш шаҳобчалари, табиий газда ишлайдиган барча қозонхоналар, печлар ва бошқа ускуналарнинг техник ҳолати ҳар томонлама синчиклаб хатловдан ўтказилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 18 сентябрдаги фармойишида белгиланди.

Натижалар асосида табиий газдан ёқилғи сифатида фойдаланадиган автотранспорт воситалари, газ тўлдириш шаҳобчалари, қозонхоналар, печлар ва бошқа ускуналардан фойдаланиш вақтида юз бериши мумкин бўлган авариялардан огоҳлантириш бўйича "йўл харитаси" ишлаб чиқилади.

Аввал хабар берганимиздек, 18 сентябрь куни "ИСУЗИ" автобус Когон туманидаги “Zelich oil” метан газ қуйиш шаҳобчасидан ёқилғи қуйиб, тахминан 700 метр масофа юрганидан сўнг “Когон-Қоровулбозор” йўналишининг 201 кмда ҳаракатланиб кетаётганида, автоулов газ балони портлади. Натижада автобусда йўловчи сифатида кетаётган 26 нафар фуқаролар жароҳатланиб, уларнинг 4 нафари ҳодиса жойида ва 1 нафари шифохонада  вафот этди, 21 нафари жароҳатланди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *