Фото: Шавкат Мирзиёев ўғли ва набираси билан Москвага келди

июн 14 / 2018

alt

Шавкат Мирзиёев Россия Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан футбол бўйича жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида иштирок этиш учун Москвага ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар беради.

“Внуково-2” халқаро аэропортида давлатимиз раҳбари футбол байрамига хос кўтаринки муҳитда кутиб олинди. 

Таомилга кўра, Президентни футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионатининг рамзи – бўри “Забивака” қарши олди. 

alt

Шавкат Мирзиёев “Мундиал”нинг расмий тўпига дастхат қўйди. 

Давлат раҳбари ўғли Миралишер ва набираси Миромон билан бўри “Забивака” ёнида суратга тушди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *