Фото: Президентлар "Остона" халқаро молия марказини бориб кўрди

июл 06 / 2018

alt

Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев ҳамроҳлигида “Остона” халқаро молия марказини бориб кўрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Нурсултон Назарбоев ушбу марказда ишбилармонлар учун яратилган шароитлар, истиқболга белгиланган режалар ҳақида сўзлаб берди. 

alt

Марказ фаолияти халқаро молия институтлари тажрибаси асосида йўлга қўйилган. Унинг аъзолари учун эллик йилгача солиқ имтиёзлари бериш, виза, валюта ва иш юритиш тизимини соддалаштириш кўзда тутилган. 

Бугун Қозоғистоннинг Мустақиллик саройида Остона шаҳрининг 20 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтади.

alt

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *