Фарғонада ўзбек-тожик давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилишга доир музокаралар якунланди

фев 26 / 2018

alt

24 февраль куни Фарғона шаҳрида Ўзбекистон Бош вазири А.Н.Арипов ва Тожикистон Бош вазири Қ.Расулзода раислигида Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон-Тожикистон ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар беради.

Учрашув доирасида Ўзбекистон-Тожикистон Давлат чегарасинининг айрим участкалар бўйлаб ўтадиган чизиғи лойиҳаси кўриб чиқилди. Қисқа муддат ичида Давлат чегарасини делимитация қилиш жараёнида сезиларли муваффақиятга эришилгани қайд этилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи чоғида имзоланиши режалаштирилаётган икки томонлама ҳужжатлар, битимлар ва шартномаларни тайёрлаш ва келишиш каби олий даражадаги бўлажак тадбирларнинг ташкилий ва мазмунли жиҳатларига эътибор қаратилди.

Музокараларда Ҳукуматлараро комиссиянинг икки томонлама кун тартибидаги барча мавжуд масалаларни кўриб чиқиш ва ҳал қилишда конструктив ёндашув алоҳида қайд этилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *