Эргаш Солиев Жиззах вилояти ҳокими лавозимига тайинланди
31 март 2018, 10:25 2359 кўрилди

alt

Эргаш Алибекович Солиев Жиззах вилояти ҳокими этиб тайинланди. Шавкат Мирзиёев 30 март куни тегишли фармонни имзолади, деб хабар беради Президент матбуот хизмати. 

У ўтган йилнинг ноябрь ойидан буён Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Шу куни давлат раҳбари раислигида вилоятнинг “Манас” қишлоғида халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. 

Мажлисда вилоятда янги саноат корхоналари ташкил этиш, қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни давом эттириш бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилди. Пахта майдонини қисқартириш эвазига мева-сабзавотчиликни ривожлантириш, маҳсулотни сақлаш ва қайта ишлашга мўлжалланган корхоналар ташкил этиш, лалми ерларга экспортбоп экинлар экиш, тоғолди ҳудудларда доривор ўсимликлар етиштириш, чорвачиликни ривожлантириш, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланди. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Шархлар
Реклама