Бразилиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
27 феврал 2018, 12:05 593 кўрилди

alt

27 февраль куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Бразилиянинг Фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) этиб тайинланган Антонио Луис Эспинола Салгадони қабул қилди. Элчи Абдулазиз Комиловга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар беради вазирлик матбуот хизмати.

Ўзаро суҳбат чоғида муносабатларни янада ривожлантириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди. Таъкидланганидек, Ўзбекистон ва Бразилия географик жиҳатдан жуда олисда бўлганига қарамай, улар бир-бирини истиқболли шериклар деб ҳисоблайди ва сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий-технологик, сайёҳлик, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг мавжуд салоҳиятини кенг миқёсда амалга оширишдан манфаатдор.

Учрашувда Ўзбекистон-Бразилия муносабатларини фаоллаштириш ва уларга янада тизимли тус бериш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Халқаро ва минтақавий масалалар муҳокамаси доирасида Бразилия томонига 2018 йил 26-27 март кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик” номли Афғонистон бўйича халқаро конференсия кун тартиби тўғрисида маълумот берилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Шархлар
Реклама