Ботиржон Асадов Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси этиб тайинланди

окт 09 / 2018

 

– Илгари Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган

alt

Ботиржон Асадов Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беради.

У 5 февралдан Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаётганди

Бунгача Ботиржон Асадов Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Баҳром Ашрафхонов сентябрда Алишер Султонов ўрнига «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси лавозимини эгаллаганди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *