Белорус Президенти Ўзбекистонга ташриф буюрди

сен 12 / 2018

alt

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко 12 сентябрь куни расмий ташриф билан Тошкентга келди. 

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Бош вазир Абдулла Арипов кутиб олди. 

Беларусь Президенти Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди. 

Шундан сўнг олий мартабали меҳмон Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди. 

Ташрифнинг асосий тадбирлари 13 сентябрга мўлжалланган. 
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *