Автомобилларни 30 кунга ижарага беришда нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди

июл 27 / 2018

alt

Президент томонидан Иқтисодиётнинг жадал ривожланишини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун имзоланди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар қилади.

Қонун билан бир қатор қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Хусусан, Фуқаролик кодексига киритилган ўзгартиришга мувофиқ эндиликда автомототранспорт воситаларини ўттиз кунгача бўлган муддатга ижарага бериш шартномаларини нотариал тасдиқлаш шарт эмас.

Енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини ижарага бериш бўйича хизмат кўрсатадиган юридик шахслар жисмоний шахслар билан енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини ўттиз кунгача бўлган муддатга ижарага бериш шартномаларини оддий ёзма шаклда тузишлари мумкин.

Мазкур ўзгартириш Адлия вазирлиги томонидан ижара бозорини ривожлантириш, жумладан ички ва ташқи туристлар учун автомобиль туризмини устувор ривожлантириш ва уларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида таклиф этилган эди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *