«Ақлли шаҳар» концепцияси бўйича Тошкент вилояти маъмурий маркази қурилишини ташкил этишга доир қарор қабул қилинди
02 апрел 2018, 12:06 1205 кўрилди

alt

26 март куни ҳукуматнинг «Ақлли шаҳар» концепцияси бўйича Тошкент вилояти маъмурий маркази қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилинди, деб хабар беради Адлия вазирлигининг матбуот хизмати.

Ҳужжатга мувофиқ, Нурафшон шаҳри ҳокимлиги ҳузурида давлат унитар корхонаси шаклидаги Тошкент вилояти маъмурий марказини қуриш дирекцияси ташкил этилди. Дирекция «Ақлли шаҳар» концепцияси бўйича Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти маъмурий маркази қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида буюртмачи функциясини амалга оширади.

«Ақлли шаҳар» концепцияси бўйича Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти маъмурий маркази қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш молиялаштириш манбалари белгиланди.

Тошкент вилояти маъмурий маркази қурилиши учун 246,2 гектар ер участкаси, шу жумладан «Кончи» массиви ҳудудида — 113 гектар ва «Янги турмуш» массиви ҳудудида — 133,2 гектар ер участкаси ажратилади.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига Нурафшон шаҳрининг телекоммуникация тармоқлари ва тизимларини модернизация қилиш, замонавий оптик-толали тармоқларни ўтказиш чора-тадбирларини кўриш топширилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама