Арипов ва Медведев Ўзбекистонда АЭС қуришда ҳамкорлик қилиш бўйича шартнома имзолади

сен 08 / 2018

 alt

Ўзбекистон ва Россия Бош вазирлари Абдулла Арипов ва Дмитрий Медведев 7 сентябрь куни Ўзбекистонда Россия лойиҳаси бўйича атом электростанциясини қуришда ҳамкорлик қилиш бўйича шартномани имзолади. Бу ҳақда РФ ҳукумат сайтида хабар қилинди.

Келишув Ўзбекистон ҳудудида атом электр станциясини лойиҳалаштириш ва қуриш, шунингдек, ишга тушириш ва фойдаланишда ҳамкорликни кўзда тутади. Россиянинг «Росатом» давлат корпорацияси Ўзбекистонда ҳар бирининг қуввати 1,2 гигаватт бўлган икки блокли АЭС бунёд этади.

Ўзбекистонда қурилиши режалаштирилаётган илк атом электр станциясини 2028 йилгача ишга туширилади. Аввлроқ станция Навоий вилоятида жойлашиши маълум қилинганди. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *