"Амкодор-Агротехмаш" қўшма корхонаси расман очилди

сен 14 / 2018

alt

Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Александр Лукашенко Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи ҳудудида ташкил этилган «Амкодор-Агротехмаш» қўшма корхонасини очди, дея хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

Умумий қиймати 33 миллион доллар бўлган мазкур лойиҳа 2018-2021 йилларга мўлжалланган. Бугун расман ишга тушган биринчи босқичда қурилиш ва қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган 12 турдаги экскаваторлар ишлаб чиқарилади. Маҳаллийлаштириш даражаси 2019 йилда 22 фоизга, 2021 йилда камида 50 фоизга етказилади.

alt

Давлатимиз раҳбари маҳсулот турларини кўпайтириш ва маҳаллийлаштириш даражасини ошириш зарурлигини таъкидлади. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги техникаларини минтақамиздаги мамлакатларга етказиб бериш учун қулайлигини қайд этди.

Шу ерда қўшма корхонада ишлаб чиқарилган дастлабки экскаваторлар намойиш этилди.

alt

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *