Алоқа операторлари турар жой биноларининг томларида ўз ускуналарини ўрнатиш учун унда яшовчилардан рухсат олишлари шарт

дек 04 / 2015

alt

Ўзбекистонда ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг буйруғи  билан (провайдерлари)нинг хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Ҳужжатга кўра, телекоммуникация воситалари ва иншоотларини жойлаштиришга рухсат бериш қарори 30 иш куни ичида ҳал қилиниши лозим.

ХУМШ умумий йиғилишида аъзоларнинг 50 фоиздан ортиғи қаршилик билдирса, операторларга ускуналарин жойлаштиришга рухсат берилмайди.

Белгиланишича, телекоммуникация воситалари ва иншоотларини жойлаштириш (ўрнатиш), уларга хизмат кўрсатиш ва эксплуатация қилиш учун ҳисоб-китоблар шартномада белгиланган миқдорда, тартибда ва муддатларда амалга оширилади.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *