Алишер Султонов "Ўзбекнефтгаз" бошқарувидан кетди

сен 14 / 2018

alt

"Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси ўзгарди. 2015 йилнинг августдан ушбу лавозимда ишлаб келаётган Алишер Султонов ўрнига Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Баҳром Ашрафхонов тайинланган. Ушбу хабарни "Ўзбекнефтгаз" АЖ UZ24'га тасдиқлади.

Алишер Султонов Бош вазир ўринбосари — Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари лавозимини сақлаб қолган.

Эслатиб ўтамиз, 20 август куни Султонов Бош вазир Абдулла Арипов билан Бекободдан қайтаётганда ЙТҲга учраб, жиддий жароҳат олганди. 

Баҳром Ашрафхонов (1969 й.т.) — 1993 йили Тошкент давлат иқтисодиёт университети, 1993-1994 йилларда Кентукки университетида таҳсил олган. 1994-2000 йилларда UzAIG суғурта компаниясида, кейинроқ Молия вазирлигида турли лавозимларда ишлаган. 2016 йилнинг февралидан Ўзбекистоннинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси сифатида ишлаб келаётганди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *