АКТ вазири Азим Ахмедходжаев вазифасидан озод қилинди

авг 09 / 2018

alt

Азим Ахмедходжаев Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимидан озод этилди. Вазирлик ахборот хизмати хабарига кўра, у бошқа ишга ўтказилган.

Ахмедходжаев Президент фармони билан Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги рақамли иқтисодиёт ва блокчейнни ривожлантириш бўйича ташкил қилинган блокка раҳбар этиб тайинланган. 

У жорий йилнинг 19 февралида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимига тайинланганди. 2017-2018 йилларда Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига раҳбарлик қилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб борингШ САҲИ

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *