Акбар Шукуров Жиззах шаҳрига ҳоким этиб тайинланди
03 апрел 2018, 20:16 2556 кўрилди

alt

Шукуров Акбар Сафарович Жиззах шаҳар ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда UZ24'нинг ишончли манбалари хабар беради.

Ушбу лавозимда ўтган йилнинг апрел ойидан буён Раҳмонқулов Акрам Бахритдинович ишлаб келаётганди.

Акбар Шукуров 2017 йилнинг феврал ойидан "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқарув раиси биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. У 2011-2017 йилларда Самарқанд шаҳри ҳокими бўлиб ишлаган. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама