Абдулла Арипов Душанбега боради

янв 09 / 2018

alt

10 январь куни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация Душанбе шаҳрига ташриф буюради, деб хабар қилади ТИВ матбуот хизмати.

Ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси Душанбеда бўлиб ўтадиган савдо-иқтисодий ҳамкорлик ҳамда давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон-Тожикистон Ҳукуматлараро комиссияларининг мажлисларида иштирок этади.

Тожик ОАВ хабарига кўра, Ўзбекистон Бош вазири Тожикистон раҳбари Имомали Раҳмон қабулида бўлади. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *