Абдулазиз Комилов Халқаро миграция ташкилоти делегацияси билан учрашди
23 янвuary 2018, 15:45 561 кўрилди

alt

23 январь куни Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистонда бўлиб турган Халқаро миграция ташкилотининг (ХМТ) Европа ва Марказий Осиё масалалари бўйича минтақавий катта маслаҳатчи Манфред Профази бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар беради.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон билан ХМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг ривожланиш ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

«Ўзбекистон ҳозирча ХМТга аъзо эмас. Шунга қарамасдан томонлар ўртасида конструктив мулоқот ўрнатилгани, Ўзбекистон экспертларининг миллий манфаатларимизга жавоб берувчи ташкилот тадбирларида фаол иштирок этаётганлиги таъкидланди», — дейилади хабарда.

Учрашувда барча соҳаларда, жумладан ҳамкорликдаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали муносабатларни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга тайёр эканлиги тасдиқланди.

 UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 
Шархлар
Реклама