Абдулазиз Комилов Беларуснинг янги элчисини қабул қилди
02 апрел 2018, 10:24 605 кўрилди

alt

31 март куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Беларуснинг Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Леонид Маринични қабул қилди, деб хабар беради вазирлик матбуот хизмати.

Элчи ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.

Бўлиб ўтган суҳбат давомида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари, жумладан олий ва юқори даражаларда бўлажак Ўзбекистон-Беларус учрашувлари билан боғлиқ мавзулар кўриб чиқилди.

Учрашувда Ўзбекистон элчихонасининг Минск шаҳрида фаолият бошлашининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама