16 мартдан бошлаб Тожикистон фуқаролари Ўзбекистонга визасиз келишлари мумкин
14 март 2018, 20:04 1327 кўрилди

alt

14 март куни Ўзбекистон томони ички давлат процедураларини якунлади – Шавкат Мирзиёев 9 март куни Душанбе шаҳрида имзоланган Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларининг ўзаро келиб кетишлари тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни тасдиқлади, деб хабар беради ТИВ матбуот хизмати.

Наврўз арафасида икки мамлакат аҳолисига қулай шарт-шароит яратиш мақсадида Тожикистон фуқароларига ушбу Битимни расман кучга киришига қадар вақтинчалик қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

16 мартдан эътиборан Тожикистон фуқаролари амалдаги сафар ҳужжатлари (дипломатик, хизмат ва хорижга чиқиш умумий фуқаролик паспорти) билан Ўзбекистон ҳудудида визасиз (30 кунгача) бўлишлари мумкин.

Битимнинг кучга кириш санаси ва Ўзбекистон фуқароларининг Тожикистонда бўлишига нисбатан қўлланиши тўғрисидаги маълумот қўшимча тарзда эълон қилинади, дейилади хабарда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама