15 сентябрдан "буханка" нон эркин бозор нархи бўйича сотилади

сен 14 / 2018
Похожее изображение
 

15 сентябрдан бир килограмм 1-нав буғдой унининг улгуржи нархи 1 400 сўм этиб белгиланди. Қолипли (“буханка”) нон эркин бозор нархи бўйича (ҳозирда нарх давлат томонидан тартибга солинган) сотилади, деб хабар беради "Ҳуқуқий ахборот" канали.

Бу "Мамлакатимиз аҳолисини ва иқтисодиёт тармоқларини рақобат ва бозор механизмларини жорий этиш асосида дон, ун ва нон билан ишончли таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Ҳукумат қарорида кўзда тутилган.

Қарорга мувофиқ аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига 2018 йил 1 октябрдан бошлаб ун ва қолипли нон олиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи (18 400 сўм) миқдорда компенсация тўлови тўлаб берилади.

 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *