15 октябрдан маҳалладан "справка" бекор қилинди

окт 05 / 2018

 

Энди ушбу ҳужжатлар талаб қилинмайди:

– шахснинг яшаш жойи бўйича (прописка қилинганлиги) яшаётганлигини;

– шахснинг ишсизлигини;

– болани, ёлғиз шахсларни, пенсионерларни ва ногиронларни парвариш қилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

– шахснинг тавсифномаси.

Картинки по запросу справки махалли

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бериладиган тасдиқловчи ҳужжатлар турларини тубдан қисқартириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар қилади.

Қарорга мувофиқ, 15 октябрдан давлат хизматлари кўрсатилишида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тақдим этиладиган қуйидаги ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинди:

шахснинг яшаш жойи бўйича (прописка қилинганлиги) яшаётганлигини;

шахснинг ишсизлигини;

болани, ёлғиз шахсларни, пенсионерларни ва ногиронларни парвариш қилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

шахснинг тавсифномаси.

Энди давлат хизматлари кўрсатиш жараёнида шахснинг яшаш жойи бўйича (прописка қилинганлиги) яшаётганлигини ва унинг ишсизлигини тасдиқловчи ҳужжатлар зарур бўлса, мазкур маълумотлар давлат ва хўжалик органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тегишинча Ички ишлар вазирлиги ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги органларидан олинади.

2020 йил 1 январдан давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида оила таркиби, қариндошлик даражаси ва фуқаронинг оилавий аҳволи ҳақидаги маълумотлар давлат ва хўжалик органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ФҲДЁ органларидан мустақил равишда олинади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *