Махсус янгиликлар 0 Шархлар 1906 кўрилди

Тошкентда поезд устида "селфи" қилмоқчи бўлган ўқувчи бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди

сен 28 / 2018

 

–  Вагони тепасига чиққанида кучли ток уриши оқибатида танасининг 75%и куйиб кетади

alt

Тошкентда 8-синф ўқувчиси поезд устида селфи қилишга уриниши оқибатида вафот этди. “Ҳуқуқ” газетасида эълон қилинган мақолада айтилишича, Собиржон (исм-фамилияси ўзгартирилган) мактабдан қайтаётганида ижтимоий тармоқлардаги дўстларини ҳайрон қолдириш мақсадида ўзгача “cелфи” тушмоқчи бўлади. 

У аввалига темир йўл бекатига яширинча кириб, поездларнинг ёнида турли ракурсларда суратга тушади. Кейин поезд устига чирмашиб чиқа бошлайди, вагон тепасига чиққанида юқори кучланишли электр токи симига тегиб кетади.

Кучли ток уриши оқибатида танасининг 75%и куйиб кетади. Шифокорларнинг саъй-ҳаракатлари билан у 6 ойгина яшайди. 

Мақолада ҳодиса вақти ва жойига аниқлик киритилмаган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *