Махсус янгиликлар 0 Шархлар 1665 кўрилди

Тошкент халқаро аэропорти ходими йўловчининг чамадонидан 250 минг сўм пулни ўғирлади

сен 14 / 2018

alt

“Ислом Каримов” номидаги Тошкент халқаро аэропортида йўловчининг чамадонидан 250 минг сўм пул ўғирланган. Бу ҳақда “Севимли” телеканилининг “Замон” информацион дастурида маълум қилинди.

Жорий йилнинг 18 август куни “Ислом Каримов” халқаро аэропортида жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлими бошлиғига ариза келиш тушган. Аризага кўра фуқаро А. 2018 йилнинг 18 август куни Тошкент – Бухоро авиарейси билан Бухоро халқаро аэропортига борганлигини, юкларни қабул қилганда юклар ичида 250 минг сўм пулларнинг мавжуд бўлмаганлигини ва бу ҳолат юзасидан пулларни топишда амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб ариза ёзган.

Юқоридаги ҳолат юзасидан тергов олди суриштирув давомида 250 минг сўм миқдоридаги пул маблағларини 3-терминал Тошкент халқаро аэропорти техник ходими фуқаро С. томонидан ўғирланганлиги аниқланган.

Видео:

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *