Махсус янгиликлар 0 Шархлар 2373 кўрилди

Сурхондарёда 3 кундан буён каналда чўккан йигит қидирилмоқда. Ҳокимлик канал сувини тўхтатиб туришга рухсат бермаяпти

авг 08 / 2018

alt
5 август  куни соат тахминан 13:00 ларда Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманидан оқиб ўтувчи Ҳазарбоғ каналида 19 ёшли Уролов Жамшид Давлатмурод ўғли чўмилиш учун бориб, чўкиб кетган. Бу ҳақда UZ24’га ҳодисага гувоҳ бўлган шахс хабар қилмоқда.

Унинг чўкиб кетганлиги ҳақидаги хабар оиласидагиларга 17:05 да етиб келган.

“Жамшидни қидириш ишлари маҳаллий аҳоли ёрдамида 3 кундан буён давом этмоқда. Канални шу туманнинг ўзидан 3-4 соат тўхтатиб туриш имкони бор экан. Тегишли ташкилотларга мурожаат қилдик, лекин ҳеч қандай ёрдам беришмади. Ҳокимиятдагилар вазирликнинг тегишли рухсатисиз каналдаги сувни тўхтата олмаймиз, деб жавоб беришди. Шу масалада амалий ёрдам берилишини сўраймиз, дейилади хабарда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *