Махсус янгиликлар 0 Шархлар 770 кўрилди

Мирзо Улуғбек туманидаги цехда ёнғин юз берди (видео)

авг 09 / 2018

alt

3 август куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Зиёлилар кўчаси 1-уйда жойлашган Krantas Group МЧЖга қарашли махсус техникаларни йиғиш цехининг хизмат ва ёрдамчи хоналарида ёнғин чиққан. Натижада мазкур биноларнинг 500 м кв майдони зарар кўрган. Бу ҳақда "Пойтахт-вазият" дастурида хабар қилинди.

Ёнғинни ўчириш учун 8 та асосий ва 2 та махсус ўт ўчириш автомобиллари жалб этилган. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

Айни пайтда ёнғин юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Маълумотларга кўра, ўтган ҳафта мобайнида республика бўйича жами 252 та ёнғин содир бўлди. Ушбу ёнғинларда 5 киши куйишдан жароҳат олган. Ёнғинларнинг 162 таси яшаш уйларида, 13 таси тадбиркорлик субъектларида, 17 таси автомобилларда, 1 таси давлат тасарруфидаги объектда ва 11 таси бошқа объектларда юз берган.

Ўтган ҳафтада Тошкент шаҳрида содир бўлган 45 та ёнғиннинг 24 таси очиқ майдонлардаги қуруқ ўтлар ва чиқиндиларнинг ёниши билан боғлиқ.

Дастурда шунингдек, айрим ёнғинларнинг тафсилотлари маълум қилинди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *