Махсус янгиликлар 0 Шархлар 1745 кўрилди

Ўзбекистонда илк бор ақлли сумка яратилди (видео)

сен 14 / 2018

 

ТАТУ талабаси Муҳаммадали Калонов Ўзбекистондаги илк ақлли сумкани яратди, деб хабар беради "Янги давр" дастури.

Ихтиро муаллифининг сўзларига кўра, ушбу сумка орқали ота-она ўз фарзандининг қаерда эканидан бохабар бўлиб туради.

Бунинг учун сумкага сим-карта жойлаштирилади ва керакли рақамлар киритилади. Сумкадаги қурилмада махсус дастур ўрнатилган бўлиб, у дастлаб қўнғироқни аниқлайди. Кейин қўнғироқларга жавоб тариқасида манзилни SMS тарзида юборади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *