Махсус янгиликлар 0 Шархлар 1104 кўрилди

Экстремистик материалларни Ўзбекистонда тарғиб қилишга уринган шахс қўлга тушди

авг 10 / 2018

alt

Экстремистик ғояларга бағишланган материалларни Ўзбекистонга олиб кирган ва уларни тарғиб қилишга уринган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда "Ҳуқуқ" газетасида мақола эълон қилинди.

Наманганлик Даврон Ҳожиев 2010-2016 йиллар давомида Россиянинг Самара шаҳрида мавсумий ишлаши мобайнида «You Tube» тармоғи ор­қали экстремистик гуруҳ раҳнамоларининг бир қатор бузғунчи ғояларига йўғирилган видеороликларини тинглаб юради. Оқибатда ўзининг экстремис­тик қарашларини шакллантириб, ақидапарастлик ғоялари таъсирига тушиб қолади.

У 2012-2013 йилларда Самарага мавсумий ишлагани борган Д.Содиқов, А.Қаюмов, Ш.Абдураимов ва бош­қаларнинг онгига Ўзбекистонда бирлашиб, жиҳод қилиш орқали халифалик давлати ўрнатиш лозимлигини сингдиради. Улар одамларни пул ёки амалий ёрдам бериш орқали ҳам йўлдан адаштириб, жиҳод қилишга ундаш мумкинлиги тўғрисида очиқдан-очиқ даъват қилади. Бу ҳам етмагандек, «odnoklassniki.ru» сайтидаги ўз профилида экстремистик ғояларга бағишланган видеороликларни тарқатади.

Самарага ишлаш учун борган унинг маҳалладоши М. Абдуллаев ҳам террорчилик ташкилоти етакчиларининг аудио ва видеороликларини томоша қилиб, ўзининг экстремистик қарашларини шакллантиради. 2016 йил октябр­да самолётда Туркиянинг Истанбул шаҳрига боради. У ерда 2017 йилнинг январига қадар ўғли А.Абдуллаев билан мавсумий ишлаб, фарзандини ҳам ўз ақидасига тортади. Бузғунчи ғояларга даъват қилувчи дарсларда фаол иштирок этади.

Туркиядан Тошкент аэропортига учиб келиб, ўзига тегишли уяли телефон аппарати хотирасида сақланаётган ақидапарастликни тарғиб қилувчи материалларни божхона декларациясида кўрсатмасдан, назоратдан яширинча Ўзбекистон ҳудудига олиб киради.

У шу ҳаракати билан гўёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини чалғитади, бироқ Ўзбекистонда бемалол ўз фаолиятини давом эттира олмади, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан қўлга олинди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *