Реклама
топ10
Огоҳлик: Ўзбекистон дорихоналарида бир неча дориларни сотиш тақиқланди
2012 просмотров
Бекатда ухласа ўзбек аёли: Эрининг жанжалларидан Тошкентга қочиб келган наманганлик аёл ҳикояси
1812 просмотров
Самарқандда хотинидан калтак еган эр милициядан ёрдам сўради
1769 просмотров
"Кавказ асираси"даги Шурик энди Тошкентда
1749 просмотров
Ўқишга ва ишга киришда судланганлик билан боғлиқ тартибга ўзгартириш киритилди
1593 просмотров
Урганч тумани прокурорининг хати бўйича расмий ахборот берилди
1396 просмотров
Соғлиқни сақлаш вазирлиги чақалоқлар ваҳшийларча ўлдирилган туғруқхона бўйича баёнот берди
1343 просмотров
Мактабларда бош кийимга (рўмол) рухсат бериладими?
1216 просмотров
Алишер Усмонов муваффақиятининг сири нимада? (3-қисм)
1158 просмотров
Бухорода икки киши зовурда чўкиб, вафот этди
1040 просмотров
"Навоий кон-металлургия комбинати"га Беларуссиядан 13 дона самосваллар келтирилди
13 октябр 2014, 11:34 4396 кўрилди
“Беларусс автомобиль заводи” (“БелАЗ”) “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонасига (НКМК) 13 дона БелАЗ-75307 автосамосвалларини етказиб беришни якунлади.
Қўшкўпир туманидаги ғишт заводи 2014 йил бошидан 6 миллиондан ортиқ силикат ғишт ишлаб чиқарган
13 октябр 2014, 10:16 2054 кўрилди
Хоразм вилояти Қўшкўпир туманидаги “Қўшкўпир силикат ғишт заводи” масъулияти чекланган жамиятида ўтган йили модернизация ишлари амалга оширилиб, банкнинг 1 миллиард 300 миллион сўмлик кредити ҳисобидан Хитойдан қолипловчи автоматик гидравлика пресси олиб келиб ўрнатилди. Энди бу ерда йилига 30 миллион дона силикат ғишт тайёрлаш имкони бор.
13-14 октябрь кунлари Тошкентда пахта ва тўқимачилик маҳсулотлари намойиш этилади
12 октябр 2014, 14:23 3401 кўрилди
Жорий йилнинг 13-14 октябрь кунлари пойтахтимиздаги "Ўзэкспомарказ" павильонларида X Халқаро Ўзбекистон пахта ва тўқимачилик ярмаркаси бўлиб ўтади.
Сирдарёда бир кунда 90 тонна ун ишлаб чиқарувчи корхонаси ишга тушди
12 октябр 2014, 07:30 1477 кўрилди
Сирдарё вилояти Боёвут туманида ун ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Boyovut max profi” корхонаси фаолият бошлади.
Навоийда 1 минг 993 нафар хотин-қиз тадбиркорлик билан шуғулланаётгани маълум қилинди
10 октябр 2014, 10:15 1714 кўрилди
Навоий вилояти ҳокимлиги оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш котибияти мудири Гулноз Аслонованинг маълум қилишича, бугунда вилоятда 1 минг 993 нафар хотин-қиз тадбиркорлик билан шуғулланади. Жорий йилда тадбиркор аёлларга тижорат банклари томонидан 26 миллиард 600 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилди. Натижада 2 минг 128 янги иш ўрни яратилди.
Пискентдаги "Ziyoda" фермер хўжалигида 300 бош сигирдан кунига 6 тонна сут олинмоқда
07 октябр 2014, 16:01 1643 кўрилди
Пискентлик Иброҳим Абдураҳмонов раҳбарлик қилаётган “Ziyoda” фермер хўжалиги 1998 йили ташкил этилган. Ўтган йили тижорат банкидан 1 миллиард 860 миллион сўм кредит олган хўжалик хориждан 300 бошга яқин симментал наслли қорамол харид қилиб, чорва сонини 500 бошдан оширди. Шундан 300 таси соғин сигир. Улардан кунига 6 тоннадан зиёд сут соғиб олинмоқда.
Жомбой туманида гипс ишлаб чиқарадиган завод ишга тушди
06 октябр 2014, 09:57 2508 кўрилди
Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги “Жомбой жавоҳири” МЧЖ корхонаси қошида гипс ишлаб чиқариш заводи иш бошлади. Янги корхона 2 миллион АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий сармоянинг жалб этилиши ҳисобига қурилган бўлиб, у йилига 40 минг тонна гипс ишлаб чиқариш қувватига эга.