Uzcard тизимидаги носозликлар тўлиқ бартараф этилди

сен 17 / 2018

alt

Uzcard чакана тўлов тизимида юзага келган техник ва дастурий носозлик тўлиқ бартараф этилди. Айни вақтда тизим фаолиятини тўлиқ тиклаш ишлари босқичма-босқич олиб борилмоқда. Бу ҳақда Ягона умумреспублика процессинг маркази (ЯУПМ) хабар берди.

ЯУПМ мазкур вазиятга тегишли барча маълумотлар мутасаддилар, соҳа мутахассислари томонидан ҳар томонлама чуқур ўрганилаётгани ва натижаларга кўра, якуний фикрга келиш мумкинлигини маълум қилади.

Эслатиб ўтамиз, 15 сентябрдан буён Uzcard тўлов тизимида носозликлар кузатилаётганди. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *