Uzcard тизими ишдан чиқиши Ўзбекистондаги савдоларга жиддий таъсир кўрсатмоқда

сен 16 / 2018
alt
16 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Uzcard банклараро тўлов тизими ишдан чиққанлигича қолмоқда. Унинг серверларида жиддий хато юзага келганига 15 соатдан кўпроқ вақт бўлди.
Натижада, аҳолининг сўм пластик карточкаларидан фойдаланиш имконияти йўқолган. Кеча кечки пайтдан бошлаб савдо шаҳобчалари терминал бўйича тўловларни қабул қилмай қўйган, карточка орқали онлайн товар ва хизматларни сотиб олишнинг ҳам имкони йўқ. Масалан, PayMe онлайн тўлов тизими орқали тўловларни амалга ошираётган пайтда тизим пластик картанинг сервери ишламаётгани ҳақидаги огоҳлантиришни кўрсатмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, Uzcard тизими Ягона умумреспублика процессинг марказига тегишли бўлиб, мамлакатнинг барча банклари сўм пластик карталари фаолиятини бошқаради.
  • Мехмон
    17 сентябр 2018, 09:39

    кандай килиб уз карта ишлмай колиши мумкун ахир халк пластик картадан савдо килади. масалан уйда ток учиб колган булса пластик карточкадан пул тулайдиган булиб колди у халк уйда чироксиз утраверадими ИЛОЖИНИ КИЛИБ ТЕЗРОК ИШГА ТУШИРИЛАР ИШЛАМАЙДИГАН БУЛСА ТУКТАТИП КУЙИНГЛАР УМУМАН ИШЛАМАСИН ПЛАСТИК ДЕГАН.

  • Гулистан
    16 сентябр 2018, 22:41

    Шунда ишидаги пуллар нима булади качон ишга тушади

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *