Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабалари шартнома пулининг бир қисми тўлаб берилади

мая 24 / 2018

alt

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида таҳсил олаётган талабалар шартнома пулининг бир қисмини тўлаб беради, деб хабар қилади ЎзА. 

Таълим муассасаси раҳбари С.Бобохўжаевнинг айтишича, бугунги кунда мамлакатимиз ахборот технологиялар бозорининг юқори малакали кадрларга бўлган эҳтиёжи юқори бўлгани боис, муассаса ўз талабаларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича кенг кўламли чора-тадбирларни амалга ошириб, уларнинг таълим олиши билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун қўшимча маблағларни жалб қилмоқда. 

2017-2018 ўқув йилида Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида таълим пули “Компьютер ва дастурий инжиниринг” йўналишида 21,05 миллион сўм, “Логистика” йўналишида 22,1 миллион сўмни ташкил этди. Ўз-ўзидан маълумки, янги ўқув йилида шартнома пули яна оширилади ҳамда “Компьютер ва дастурий ижиниринг” йўналишида 28,5 миллион сўм, “Логистика” йўналишида 30 миллион сўмни ташкил этади. 

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ташаббуси билан мингдан ортиқ иккинчи, учинчи ва тўртинчи босқич талабалари таълим пулини эски нархда тўлайди, белгиланган янги нархларнинг ошган миқдорини вазирлик қоплайди. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *