ОТМларда контрактни тўлаш муддати узайтирилди

окт 08 / 2018

 

– 1-курс талабалари контракт миқдорининг биринчи ярмини 31 октябргача

– 2- ва ундан юқори курс талабалари 15 ноябргача тўлашлари мумкин

alt

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2018 йил 5 октябрдаги 11-сонли баёни билан республика олий таълим муассасаларининг бакалавриати ва магистратурасига 2018/2019 ўқув йилида тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун базавий контракт миқдорининг биринчи ярмини тўлаш муддати 2018 йилнинг 31 октябрига қадар (шу куни ҳам) узайтирилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар берди. Аввалроқ бу муддат 15 сентябрдан 30 сентябрга узайтирилгани маълум қилинганди.

Вазирликнинг 2018/2019 ўқув йилида олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида бакалавриат ва магистратурада таҳсил олаётган иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун эса тўлов-контракт миқдорининг биринчи ярмини тўлаш муддатини жорий йилнинг 15 ноябрига қадар узайтириш тўғрисидаги таклифига розилик берилган.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 1 сентябрдан амалдаги тўлов-контракт қийматлари миқдорлари ўртача 18,5 фоизга ёки таълим йўналишларига қараб 12,3 фоиздан 24,7 фоизгача оширилди

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *