«Мустақилликнинг 25 йиллиги» кони ҳудудида баҳолаш қудуғини қуриш ишлари бошланди
26 янвuary 2018, 17:44 938 кўрилди

alt

Surhan Gas Chemical Operating Company оператор компанияси «Мустақилликнинг 25 йиллиги» кони ҳудудида углеводородлар заҳирасини аниқлаш мақсадида баҳолаш қудуғини қуриш ишларини бошлади. Бу «Ўзбекистон мустақиллиги» инвестицион блоки билан маҳсулотлар тақсимоти тўғрисида тузилган битим доирасида амалга оширилмоқда, деб хабар беради «Ўзбекнефтегаз» ахборот хизмати.

Компания хабарига кўра, айни пайтда «Мустақилликнинг 25 йиллиги» кони ҳамда «Ўзбекистон мустақиллиги» инвестицион блокига тегишли табиий газ миқдори 100 млрд кубометрни ташкил этади.

Ушбу лойиҳани амалга ошириши учун бурғуловчи пудратчи сифатида Марказий Осиё, Россия ва Яқин Шарқда катта тажрибага эга бўлган ERIELL бурғулаш компанияси жалб қилинган. Қудуқнинг қурилиши учун сероводород таъсири, меъёридан ортиқ пластик босим ва ҳарорат, шунингдек, бошқа мураккаб шароитларда ишлашда юқори юк кўтариш қувватига эга ўзига хос қурилма яратилди. Лойиҳа доирасида сервис хизматларини BakerHghes, Halliburton ва NOV сингари етакчи халқаро сервис пудратчилари тақдим этишади.

Баҳолаш қудуғи билан бир қаторда айни дамда «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конида бутун блок бўйича шартнома майдонининг экологик аудит текширувлари ўтказилмоқда, маркетинг тадқиқотларини ташкил этиш, лойиҳалар ва заҳиралар аудитини тубдан қайта ишлаш борасида халқаро маслаҳатчилар иштирокидаги ишлар ҳам бошлаб юборилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама