Молия вазирлиги: GM Uzbekistan автомобиллар нархини мустақил белгилайди

июл 31 / 2018

alt

Молия вазирлиги «Дженерал моторс Узбекистан» АЖ томонидан автомобиллар учун белгиланган янги нархлар бўйича муносабат билдирди. 

Президентнинг 2017 йил 14 ноябрдаги қарорига мувофиқ, – дейилади вазирлик изоҳида 2018 йилнинг 1 январидан давлат органлари, ташкилотлар ва ҳукумат комиссияларининг ушбу қарор бандларига мос бўлмаган маҳсулот, хом-ашё ва материаллар, уларнинг миқдори ва тарқатилиши бўйича охирги нархларини тасдиқлаш ваколатлари бекор қилинди (рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган ижтимоий аҳамиятга эга ва стратегик маҳсулотлар бунда истисно саналади).

«Дженерал моторс Узбекистан» АЖ томонидан ишлаб чиқариладиган автомобиллар нархи давлат назоратида бўлган республикадаги ижтимоий аҳамиятга эга ва стратегик турдаги товарлар рўйхатига киритилмаган. 

Молия вазирлиги автомобил ишлаб чиқарувчисининг ўзи нарх сиёсатини мустақил бошқариб, автотранспортга бўлган талаб ва хом-ашё нархидан келиб чиқиб, якуний нархни белгилаганини маълум қилади.

Эслатиб ўтамиз, 1 августдан GM Uzbekistan автомобиллари нархи ўртача 14 фоизгача оширилади

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

  • Олмахон
    17 август 2018, 14:13

    Автомабил нархи ошиши шартномага навбатга турган инсонларга салбий таъсир этади. Сабаби Апрел ойидан навбатга турсак хам хали навбатимиз келмади. Факат асаббузарлик ва оилавий фикирлар карама каршилиги купайди бу качонга чузилиши худо билади.

  • Aziz
    31 июл 2018, 13:13

    100 % tulov qiganlachi

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *