Молия вазирлиги: 279,2 млрд сўмлик камомад ва ноқонуний харажатлар аниқланди

июл 16 / 2018

alt

Давлат молиявий назорати бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан давлат молиявий назорати тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда Молия вазирлигининг матбуот хизмати хабар беради.

Бошқарма томонидан жами 2 837 та назорат тадбири ўтказилди. 2 334 та ҳолатда молиявий интизомга риоя қилинмагани фош этилди. 2018 йилнинг биринчи ярмида 279,2 миллиард сўмнинг нотўғри сарфлангани маълум бўлди. Шундан камомад ва ўзлаштиришлар 35,9 миллиард, ноқонуний харажатлар 122,6 миллиард сўмни ташкил қилди. Шунингдек, Молия вазирлиги ҳузуридаги жамғармалар маблағлари ҳисобидан 120,7 миллиард сўмнинг мақсадсиз сарфлангани аниқланди.

Нотўғри сарфланган 56,8 миллиард сўм белгиланган тартибда тикланди. 1 547 та ҳолат бўйича ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *