Молия вазирлиги Ғазначилик бошлиғи — вазир ўринбосари тайинланди

сен 12 / 2018

alt

Президентнинг ПҚ-3938 сонли буйруғига асосан Дилшод Султонов Молия вазирлиги Ғазначилик бошлиғи — вазир ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар беради.

У 2017 йилнинг сентябридан Молия вазирлигининг Давлат бюджети бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.

Дилшод Султонов 1980 йилда туғилган, маълумоти олий, иқтисодчи. 2002 йилда Тошкент темир йўллари ва транспорт институтини тамомлаган.

Молия вазирлиги тизимида иш фаолиятини 2003 йилдан бошлаган. 2003-2012 йиллар мобайнида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Солиқ сиёсати бошқармаси бош иқтисодчиси, бўлими бошлиғи ўринбосари, бўлим бошлиғи. 2013—2017 йилларда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси бошлиғи, Пенсия жамғармаси ижро этувчи директори лавозимларида самарали фаолият юритган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *