МБ тижорат банкларига тушлик танаффус вақтини қайта кўриб чиқишни тавсия қилди

янв 29 / 2018

alt

Ўзбекистон Марказий банкида ходимларнинг тушлик танаффус вақти соат 13:00 дан соат 14:00 гача этиб белгиланди. Бу Марказий банк Бошқарувининг 27 январдаги қарорида кўзда тутилан.

Шу муносабат билан республикада аҳоли, корхона ва ташкилотлар, шу жумладан тадбиркорлик субъектларига банк хизматларини кўрсатиш бўйича қулайликлар яратиш мақсадида банк ва унинг филиалларида тушлик танаффус вақтини соат 13:00 дан соат 14:00 гача этиб белгилаш масаласини кўриб чиқиш тижорат банкларига тавсия этилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *