«Матбуотчилар уйи» аукциони тўхтатилди

мая 07 / 2018
alt
Миробод тумани мажбурий ижро бюроси томонидан «Газета корпуси» номини олган Тошкент марказидаги етти қаватлик бино бошланғич баҳоси 18 млрд сўм билан аукционга қўйилгани ҳақида шу йилнинг 20 апрель куни хабар берган эдик. Хабарда умумий майдони — 9,8 минг кв. метрдан иборат бинонинг савдосига буюртмалар 2 майгача қабул қилиниши, аукцион эса 4 май куни бўлиб ўтиши айтилган эди.
 
Шунга асосан бир неча танқидий  мақолалар эълон қилинган эди.
 
Хусусан, шу масала бўйича шуғулланаётган журналист ўз мақоласида муаммони атрофлича ўрганиб, Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Тошбозорсавдо» уюшмаси учун олинган кредит учун гаров таъминоти сифатида «Матбуотчилар уйи» қўйилганини ва оқибатда кредит пули қопланмай журналистлар «уйсиз» қолаётгани баён этган эди.
 
ЎзАнинг хабар беришича, матбуотдаги чиқишлар мутасаддиларни бефарқ қолдирмаган. Бугун, 6 май куни Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Миллий ахборот агентлигига кимошди савдосига қўйилган «Матбуотчилар уйи» савдоси тўхталганини шахсан маълум қилган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *