Июлда маиший техника воситалари қимматлашди

авг 03 / 2018

alt

Аввалроқ, Ўзбекистон Марказий банки томонидан июль ойидаги ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархи қимматлашгани ҳақидаги хабарни маълум қилгандик.

Вазирлар Маҳкамасининг “Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига товарларни олиб ўтиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, шу йилнинг 1 июлидан бошлаб қўшни давлатлардан божхона орқали олиб келинаётган товарларнинг миқдори қисқарди ҳамда чегараланди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ўтказилган мониторинг натижаларидан маълум бўлишича, янги тартибнинг жорий этилиши маиший техника нархи ўсишига таъсир қилган. Хусусан, дазмоллар 3,1%, электр чойнаклар 2,4%, чангюткичлар 1,1%га қимматлашган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *