Кредитни расмийлаштириш осонлашди: энди фақат паспорт ва даромадлар тўғрисида маълумотнома кифоя

авг 02 / 2018

alt

"Алоқабанк" кредит расмийлаштиришни янада соддалаштирди, эндиликда кредит олиш учун паспорт ва даромадлар тўғрисидаги маълумотнома кифоя бўлади, деб хабар қилмоқда банк матбуот хизмати.

Хусусан, истеъмол кредити, автокредит, овердрафт, микроқарз ва жисмоний шахслар учун бошқа кредит турларини расмийлаштириш жараёни янада осонлаштирилган.
2018 йил 1 августдан жисмоний шахслар учун кредит расмийлаштириш учун қуйидаги ҳужжатлар тўплами зарур бўлади:

кредит миқдори, муддати, фойдаланиш мақсади ва таклиф қилинаётган кредит таъминоти баён қилинган қарз олувчи томонидан имзоланган ариза;

қарз олувчи (биргаликда қарз олувчи, жисмоний шахс бўлган кафил) нинг паспорт нусхаси;

қарз олувчи (биргаликда қарз олувчи, жисмоний шахс бўлган кафил) нинг иш жойидан охирги 1 йиллик иш ҳақи тўғрисида маълумотнома (ушбу маълумотномада лавозим, СТИР ва жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи рақами кўрсатилиши лозим);

кредит таъминоти билан боғлиқ ҳужжатлар.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *