Ўзмиллийбанк Германиянинг АKА банки билан 100 млн евролик шартнома имзолади

фев 20 / 2018

alt

19 февраль куни Франкфурт-Майнда Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва Германиянинг AKA Bank’и (AKA Ausfuhrkredit-Gesellschaft mbH) ўртасида Ўзбекистоннинг Европа мамлакатлари билан савдо-иқтисодий алоқаларини ривожлантириш учун 100 миллион евролик кредит шартномаси имзоланди. Бу ҳақда миллий банк пресс-маркази хабар қилади.

Шартнома, хусусан, Германия ва Европа Иттифоқининг бошқа давлатларидан товарлар ҳамда хизматлар импортини ўз ичига олган инвестиция лойиҳаларини, шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш учун банкка кредит линияси ажратилишини назарда тутади.

Қайд этилишича, кредит шартномаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 30 ноябрдаги «Ўзбекистоннинг Германия билан икки томонлама ҳамкорлигини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 3414-сонли қарори ижроси доирасида имзоланди.

UZ24 хабар ва янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    21 феврал 2018, 09:16

    бу келушувдан кейин энди инсоф билан ишланса банк фаизлари тадбиркорларга ишлайдиган килиб ситафкаларга ажратилса банкдаги айрим (банкерлар) инсофга келисса миллий банк миллатнинг банки булади инша оллох

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *