"Ўзбекозиқовқатхолдинг" пиёзни 1 200 сўмдан сотиб олади
15 мая 2018, 11:14 1070 кўрилди

alt

"Ўзбекозиқовқатхолдинг" компанияси таркибига кирувчи “Ўзагроэкспорт” АЖ тан нархи 1 кг 590 сўм бўлган пиёзни Сурхондарё вилоятидаги дехқон ва фермер хўжаликларидан муносиб бўлган 1 кг 1 200 сўмдан харид қилиб олади. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар беради.

Асосийси пиёз етиштириш билан шуғулланувчи дехқон ва фермер хўжаликлари келажакда ушбу йўналишда инвестиция киритишлари учун катта сармояга эга бўлишади, дейилади хабарда.

Пиёз хариди қуйидаги шартларда амалга оширилиши зарур: 40-60 мм калибрли (улчамли), 30 кг копларда. 

Ўзбек пиёзи Uzagro бренди остида экспортга йўналтирилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама