Ўзбекистонда рақамли банк фаолияти йўлга қўйилади

авг 02 / 2018

alt

Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартиришлар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда вазирликнинг “Huquqiy axborot” Телеграм канали хабар бермоқда.

Ўзгартиришларга мувофиқ энди юртимизда рақамли банк фаолиятини ҳам амалга ошириш мумкин бўлади.

Хусусан, инновацион банк технологияларидан фойдаланган ҳолда (касса хизматини кўрсатмасдан) банк хизматларини масофавий кўрсатувчи банк ёки унинг таркибий бўлинмаси рақамли банк эканлиги қайд этилди.

Рақамли банклар томонидан банк хизматларини масофавий кўрсатиш банкнинг ички тартиб қоидаларига асосан қонун ҳужжатлари талабларини инобатга олган ҳолда амалга оширилади.

Бундан ташқари банкни рўйхатга олиш ва унга лицензия бериш тўғрисидаги аризани такроран кўриб чиқиш муддати қисқартирилди. Эндиликда бу жараён ўн кунда амалга оширилади (олдин 15 кун).

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *