Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи миқдори маълум қилинди

июл 16 / 2018

alt

2018 йил январь-июнь ойларида Ўзбекистонда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 1 609,1 минг сўмни ташкил этди. Бунда иш ҳақига устама, мукофот, рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар, компенсация ва ишланмаган вақт учун ҳақ каби тўловлар киритилган. Шунингдек унинг таркибида жисмоний шахслар даромад солиғи, ижтимоий суғурта ва касаба уюшмасига тўловлар ҳам мавжуд. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилади.

Ҳисоботда қайд этилишича, бу кўрсаткич 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 21,4 % га ўсган.

Энг кўп ўртача иш ҳақи Молиявий ва суғурта фаолиятида кузатилган бўлиб, соҳанинг олти ойдаги ўртача иш ҳақи 3,05 млн сўмни ташкил этган. Шунингдек ахборот ва алоқа соҳасида ҳам ўртача мояна 3 млн сўмдан ошган. Энг паст кўрсаткич эса соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида қайд қилинган бўлиб, бу фаолият билан шуғулланган ишчи ходимлар ўртача 1,058 млн сўм иш ҳақи олишган.

Шунингдек, таълим соҳаси ҳам Ўзбекистонда энг кам иш ҳақи тўланадиган соҳа бўлиб қолмоқда. Мазкур йўналишда ходимларнинг ўртача иш ҳақи 1,25 млн сўмни ташкил қилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *