Ўзбекистон ойлик иш ҳақи кўрсаткичи бўйича жаҳон рейтингида 118-ўринни эгаллади
23 мая 2018, 14:39 2186 кўрилди

alt

Investorschool сайтида 2017 йил ҳисоб-китобларига кўра, дунё мамлакатларида ўртача иш ҳақи қанчага тенг эканлиги борасида маълумотлар тақдим этилди, деб ёзади "Дарё".

Рейтингда Ўзбекистон 157 давлат орасида ойига ўртача 235 доллар иш ҳақи билан 118-ўринни эгаллади.

Рўйхатда Швейцария битта ишчи учун 3855 доллар натижа билан бошчилик қилмоқда. Ундан кейинги ўринларни Норвегия ва Люксембург тегишли равишда 3781 доллар ва 3565 доллар кўрсаткичлари билан эгаллаган. 
 
Сўнгги поғонани Зимбабве банд этди, ушбу мамлакатда ўртача ойлик иш ҳақи 21 долларни ташкил этади.
 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Шархлар
Реклама