Ўзбекистон МДҲ доирасида хизматлар бўйича эркин савдо ҳудуди битими лойиҳасини ишлаб чиқишда иштирок этади

авг 07 / 2018

alt

Ўзбекистон Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатлари ўртасида хизматлар бўйича эркин савдо ҳудуди битими лойиҳасини яратиш бўйича ишчи гуруҳи фаолиятида қатнашади. Шу муносабат билан Ўзбекистон Ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев бошчилигида идоралараро ишчи гуруҳи ташкил этилди. Бу ҳақда Ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар қилади.

Битим лойиҳасига кўра МДҲ иштирокчи-давлатларининг ташкилотлари, компаниялари ва идоралари учун битимда қайд этилган шартларга асосланган ҳолда ўзаро хизматлар бозорига эркин кириш имконияти пайдо бўлади.

Ҳужжат барча хизматларни, жумладан молия, банк, транспорт, таълим, сугъурта ва бошқа хизматларни ўз ичига олади, давлат харидларида кўрсатиладиган хизматлар бундан мустасно. Шунингдек, битим лойиҳасида юридик шахсларнинг бошқа давлатларда ташкил этилиши, филиаллар, ваколатхоналарни очиш тартиби ва уларнинг инвестицион фаолияти тартиби белгилаб ўтилади.

Таъкидлаш жоиз, битим лойиҳаси бўйича 2012 йилдан иш бошланган ва 2011 йил 18 октябр куни қабул қилинган Эркин савдо ҳудуди тўғрисидаги битим иштирокчи-давлатларининг (Россия Федерацияси, Белоруссия, Қозогъистон, Қиргъизстон, Молдова, Тожикистон ва Арманистон) вакиллари таркибида МДҲ ижроия қўмитасида ишчи гуруҳ ташкил қилинган.

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мамлакат ялпи ички маҳсулотининг тахминан чорак қисмини хизматлар соҳаси ташкил этади. 2017 йил якунларига кўра, хизматлар экспорти 3,5 миллиард, 2018 йил биринчи ярим йиллигида эса 2,4 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Шу билан бир қаторда 2017 йилда 978,2 минг АҚШ доллари, 2018 йил биринчи ярим йиллигида 2,4 миллиард доллар (2,4 баробар ўсиш) миқдорда хизматлар импорт қилинган.

Ишлаб чиқилаётган ҳужжат МДҲ ичида иккита – товарлар ҳамда хизматлар бўйича савдо ҳудудлари ташкил этилишига хизмат қилади ва бу ўз ўрнида ҳамдўстлик иштирокчиларининг эркин савдо қилиш имкониятларини кенгайтиради.
 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *