Ўзбекистон гилоси илк бор Хитойга экспорт қилинди (+фото)

июн 07 / 2018

alt

5 июнь куни илк бор Ўзбекистон меваси Хитойнинг Пекин шаҳрига етказиб берилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг ХХРдаги элчихонаси вакили хабар қилди. 

alt

Унинг сўзларига кўра, хитойлик экспертлар юртимизга ташриф буюриб меванинг биологик тоза органик маҳсулот эканига ишонч ҳосил қилишган эди. Ўзаро келишувлар натижасида Ўзбекистон томони билан 80 минг АҚШ доллари миқдорида шартнома имзоланган.

alt

Куни кеча меванинг шартномада белгиланган 16 тоннадан биринчи қисми - 5 тоннаси  "Gilos One" номи остида "Big agro logistics" компанияси экспорт қилинди. Гилослар ссамолетда Хитойга етиб борди. Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлигидаги координатор ва «Узбекозиковкатхолдинг» компаниясининг вакили Дилшод Муллабаев, гилосларнинг илк партиясини келиши, уни Хитой давлат санитария хизмати назоратидан ўтиши жараёнида иштирок этиб, гилос меваси Хитойнинг Пекин, Гуанчжоу, Шанхай, Циндао ва Чунцин провинцияларига етказилишини таъминлашга кўмаклашди. 

alt

UZ24'га маълум қилинишича, яқин кунларда Хитойнинг йирик компаниялари томонидан Ўзбекистондан кўплаб ҳўл меваларни сотиб олиш бўйича катта миқдордаги шартномалар имзоланиши кутилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *