Ўтган ҳафтада қарийб 700 млн сўмлик "чиройли" авторақамлар сотилди
15 мая 2018, 13:23 1935 кўрилди

alt

7 майдан 11 майгача биржанинг онлайн аукционлари орқали 50 та автомобиль рақамлари сотилди. Шундан 41таси жисмоний шахсларга, 9таси юридик шахсларга сотилган. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 678 миллион сўмдан ошди.

Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг деярли 62% биринчи тоифадаги авторақамлар, 30% битимлар иккинчи тоифа авторақамлар ва 8% битимлар 3-тоифа авторақамлар бўйича тузилган. Бу ҳақда "ЎзРТХБ" АЖ матбуот хизмати хабар беради.

Харидорлар таркибида етакчиликни Тошкент ва Тошкент вилояти автоҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 40%га тенг. Кейинги ўринда Самарқанд ва Фарғона вилоятлари автоҳаваскорлари ҳар бири 12% улуш билан жойлашди. Учинчи ўрин Бухоро ва Наманган вилоятлари автоҳаваскорларига тегишли бўлиб, ҳар бирининг улуши 10%ни ташкил қилади. Бошқа ҳудудларнинг улуши 16%га тенг.  

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама