GM Uzbekistan Ливан ва Иорданияга Spark етказишни бошлади
24 янвuary 2018, 15:45 1374 кўрилди

alt

GM Uzbekistan экспорт географиясини кенгайтириш ва янги бозорларга чиқиш стратегиясини амалга ошириш доирасида Chevrolet Spark автомобилларини Яқин Шарқ мамлакатлари бозорларига экспорт қилишни бошлади, деб хабар беради компания матбуот хизмати.

Компания хабарига кўра, 23 январда корхона томонидан Ливан ва Иордания давлатларига автомобилларнинг илк партияси юкланди. Жорий йил давомида ушбу давлатларга 500 донадан кам бўлмаган миқдорда автомобиллар экспорт қилиниши режалаштирилмоқда.

Шунингдек, Chevrolet Spark автомобилларини Тунисга экспорт қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама